Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бразилия терма жамоаси Анчелоттига қанча маош таклиф этаётгани маълум бўлди

Бразилия терма жамоаси Анчелоттига қанча маош таклиф этаётгани маълум бўлди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ва Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ўртасидаги эҳтимолий шартнома молиявий шартларини маълум бўлди. Бу ҳақда O Globo нашри хабар тарқатди.

Унга кўра, италиялик мутахассисга ҳар ой 4 миллион реал (тахминан 625 минг евро) маош таклиф этилмоқда. Шунингдек, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия термаси ғалаба қозонса, Анчелотти 5 миллион евро миқдорида бонус олади.

Шартномада бир қатор имтиёзлар ҳам назарда тутилган — жумладан, Анчелоттини Европага бир неча бор олиб-келиш учун шахсий самолёт ажратилади. Анчелотти терма жамоани 14 ой давомида — яъни мундиал якунланганга қадар бошқариши керак бўлади. Шунингдек, Бразилия термаси ва Мадриднинг «Реал» жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам шартнома бандларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ, Анчелотти мавсум тугагач «Реал»ни тарк этиб, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 11:37 05.05.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!