Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бразилия собиқ президенти оёғига электрон билагузук тақилди ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Бразилия собиқ президенти оёғига электрон билагузук тақилди ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Бразилияда суд Жаир Болсонаруга нисбатан бир қатор чеклов чораларини жорий қилди. У тунги вақтда уй қамоғида бўлиши шарт. Шунингдек, унга Олий суд томонидан тергов қилинаётган шахслар билан, жумладан, ҳозирда АҚШда яшовчи ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан яқин алоқалари бор бўлган Қонунчилик палатаси депутати — ўғли Эдуардо Болсонару билан мулоқот қилиш ҳам тақиқланди, деб ёзади Der Spiegel.

Жаир Болсонару 2022 йилдаги президентлик сайловида мағлуб бўлгандан сўнг давлат тўнтариши тайёргарлигида айбланмоқда. Суд жараёни якунловчи босқичга кирди ва агар айбдор деб топилса, у ўнлаб йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Болсонару эса айбловларни рад этмоқда.

Шунингдек, 17 июль куни Дональд Трамп Бразилия маҳсулотларига 1 августдан бошлаб 50 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди. У бу қарорни Болсонару устидан олиб борилаётган суд жараёни билан изоҳлаб, бу жараённи тўхтатишга чақирди.

Киритилди: 15:34 19.07.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!