Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бразилия президенти Трампдан Кубага қарши блокадани бекор қилишни сўради

Бразилия президенти Трампдан Кубага қарши блокадани бекор қилишни сўради

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва АҚШ президенти Дональд Трампдан Кубага қарши иқтисодий эмбаргони бекор қилишни сўради.

The Washington Post нашрига берган интервьюсида у Куба ҳукумати мулоқотга тайёр эканини ва мамлакатга «имконият бериш кераклиги»ни таъкидлади.

«Агар АҚШ босимсиз музокара столига қайтса, Куба бу жараёнда иштирок этишига ишонаман», — деди Лула да Силва.

Унинг айтишича, Дональд Трамп унга Вашингтон Кубага бостириб кириш ниятида эмаслигини билдирган.

Киритилди: 22:56 17.05.2026. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!