Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ўзини нохуш ҳис қилиб, шифохонага ташриф буюрди.
G1 портали хабар беришича, тиббиёт муассасасида унга ички қулоқ яллиғланиши ташхиси қўйилган. Айни пайтда Бразилия раҳбари қароргоҳдаги хонадонида дам олмоқда.