Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва дунёда низолар сони Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг юқори нуқтага етганини маълум қилди.
«Дунё Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг кўп қуролли низоларни бошдан кечирмоқда. Бу ҳолат айнан демократия чорраҳада (танлов қаршисида) қолган бир вақтда содир бўлаётгани тасодиф эмас. Экстремизм эса бу ёвуз доиранинг ҳам бошланиш, ҳам якуний нуқтасига айланмоқда», — деб таъкидлади у «Коммерсант» газетаси учун ёзган мақоласида.
Бразилия президенти халқаро ҳуқуқнинг ҳар бир бузилиш ҳолати янги суиистеъмолликларга йўл очишини қайд этди. У шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг бепарволиги ва ҳаракатсизлиги туфайли рухсат берилган ва тақиқланган ҳаракатлар ўртасидаги чегара ювилиб бораётганини таъкидлади.