Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бразилия – Аргентина ўйини қайта ўтказилмайди

A A A
Бразилия – Аргентина ўйини қайта ўтказилмайди

Ўтган йилнинг 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин 4-дақиқада тўхтатилганди. Аргентинанинг тўрт футболчиси – Буэндиа, Мартинес, Ло Чельсо ва Ромеронинг Бразилия ҳудудига коронавирус қоидаларини бузган ҳолда кириб келгани бунга сабаб қилиб кўрсатилганди.

Жорий йилнинг февраль ойида ФИФА тартиб-интизом қўмитаси учрашувни такроран ўтказишга қарор қилди. Ҳар икки жамоани жаримага тортди. Коронавирус қоидаларини бузган футболчиларни 2 ўйинга дисквалификация қилди.

Шундан сўнг Бразилия миллий жамоаси жароҳатлар хавфи, дисквалификациялар сабабли такрори ўйин ўтказилишига қарши чиқди. Аргентиналиклар ҳам бу баҳсга бойкот эълон қилишди. Шуларни ҳисобга олган Спорт арбитраж суди – CАS жамоаларнинг мазкур ўйинни ўтказмаслик ҳақидаги келишувини маъқуллади.

Зеро, иккала жамоа ҳам мундиалнинг финал босқичига йўл олган, турнир нуқтайи назаридан бу беллашув ҳеч қандай роль ўйнамайди.

Киритилди: 21:53 17.08.2022. Ўқилди: 2966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!