Бугун 29 август, 2025 йил, жума

O'ZB

"Брайтон" мухлиси Фаластин либосини кийгани учун 5 та уй ўйинига киритилмайдиган бўлди

"Брайтон" мухлиси Фаластин либосини кийгани учун 5 та уй ўйинига киритилмайдиган бўлди

"Брайтон" мухлисининг айтишича, у Фаластиннинг либосларини кийгани учун 5 та ўйинга дисквалификация қилинган.

"Брайтон" ўйинларига мавсумий абонемент эгаси ва "Boxfresh" пойабзал брендини яратган Рожер Уэйднинг айтишича, клуб уни Фаластин атрибутикаси учун жазолаган.

АПЛ 1-турида "Брайтон" ўз майдонида "Вулверхэмптон" билан дуранг ўйнади (1:1). Ўйин давомида Уэйдни стадионни тарк этишга мажбурлашди.

Ёзма сўровга жавобан клуб унга ўйинда Фаластин терма жамоаси либосини кийгани туфайли кейинги 5 та ўйинга бориши тақиқлангани ҳақида хабар юборди.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакат сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси сессиясида Фаластин давлатини тан олиши мумкинлигини айтганди.

Агар Исроил Ғазо секторига гуманитар ёрдам юбориш бўйича аниқ чоралар кўрмаса ва икки давлат тўғрисидаги қарорга содиқлигини тасдиқламаса, бу содир бўлади.

Киритилди: 14:21 26.08.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!