Словакия пойтахти Братислава шаҳрида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Ҳодиса натижасида ўнлаб одамлар енгил тан жароҳати олди, деб хабар берди Словакия полиция департаменти Meta (Facebook) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маълумотларга кўра, тўқнашув шаҳар вокзалларидан бирида содир бўлган. Ҳодиса жойига дарҳол полиция ва фавқулодда хизматлар етиб келган. Дастлабки маълумотларга кўра, поездлар релсдан чиқиб кетмаган.
Ҳозирча ушбу йўналиш бўйича темир йўл ҳаракати ҳар икки томонга тўлиқ тўхтатилган. Йўловчиларни эвакуация қилиш учун ҳодиса жойига автобуслар юборилган.
Маҳаллий ОАВнинг Словакия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, тўқнашув натижасида ўнлаб йўловчилар жароҳат олган, улардан 11 нафари касалхонага ётқизилган.