Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бозорлар очилди. Савдогарлар карантинда ўтган ойлар учун бозорга ижара шартномада кўрсатилган пулни тўлаши шартми?

Бозорлар очилди. Савдогарлар карантинда ўтган ойлар учун бозорга ижара шартномада кўрсатилган пулни тўлаши шартми?

- 15 июнь санасидан буюм бозорлари очилишига рухсат берилди. Энди савдогарлар карантинда ўтган ойлар учун бозорга ижара шартномада кўрсатилган пулни тўлаши керакми?

АОКА штабига келиб тушган саволга Давлат солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби Елена Исмаеванинг жавоби:

Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 15-банд 8-хат бошида, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилиши белгилаб қўйилган.

Бунда, мазкур норма устав жамғармасида давлат (маҳаллий ҳокимият) улуши 51 фоиз ва ундан юқори бўлган бозор ёки савдо комплексиларининг балансидаги объектларга тадбиқ этилади.

Хусусий мулкчилик шаклидаги бозорлар ва савдо комплексларида ижара тўловларини ундирилиши масаласи икки томонлама тузилган шартномаларга кўра тартибга солинади.
 

Киритилди: 08:20 08.07.2020. Ўқилди: 3034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!