Сурхондарёда бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” хабар қилди.
Маълум бўлишича, 25 февраль куни Бойсун туманидаги хонадондан 44 ёшли эркак ва унинг вояга етмаган 3 нафар фарзандининг жасади топилган, уй бекаси ва яна бир қиз фарзандлари ҳушсиз ҳолда туман шифохонасига ётқизилган.
Фуқароларнинг яшаш уйи хом ғиштдан қурилган бўлиб, яшаш уйини иситишда қўлбола усулда ясалган кўмир ва ўтин учун мулжалланган печдан фойдаланилган.
Фуқаролар "Номаълум этиологияли заҳарланиш" оқибатида вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.