Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бойсунда ЙТҲ оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди

 Бойсунда ЙТҲ оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди

➡️2024 йилнинг 21 апрел куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга “ Бойсун – Дуоба” 4Н-1613 автомобил йўлнининг 7 км да 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги “Дамас” автомашинасида одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланаши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келади. Оқибатда йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келгач бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этиб, ҳайдочи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

🔹Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Ҳаракат иштирокчиларига тоғли ҳудудларга саёхатга боришда белгиланган талабларга риоя қилиб, транспорт воситасининг техник ҳолатидан хабардор бўлиб, етарлича малакага эга бўлган ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишлари тавсия этилади.

Киритилди: 19:04 23.04.2024. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!