Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Бойитиш - бизнинг миллий ютуғимиз ва биз ундан воз кечмаймиз," - Тахтраванчи

"Бойитиш - бизнинг миллий ютуғимиз ва биз ундан воз кечмаймиз," - Тахтраванчи

Эрон АҚШнинг уранни ноль даражада бойитиш талабини рад этиб, музокараларни бузиш билан таҳдид қилмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахтраванчи, агар Вашингтон Теҳроннинг уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишини талаб қилишда давом этса, АҚШ билан ядровий музокаралар "ҳеч қандай натижага олиб келмаслигини" айтди, деб хабар бермоқда Reuters Эрон оммавий ахборот воситаларига асосланиб.

АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф янги келишув фақатгина Эрон ядровий қурол яратиш учун ишлатилиши мумкин бўлган уранни бойитишдан воз кечган тақдирдагина имконли бўлишини тасдиқлади. Теҳрон эса ўз навбатида ядровий дастурининг тинчлик мақсадида эканлигини таъкидламоқда.

"Бойитиш - бизнинг миллий ютуғимиз ва биз ундан воз кечмаймиз," - дея таъкидлади Тахтраванчи.

Киритилди: 22:03 19.05.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!