Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

"Ботаника боғи" шанба ва якшанба кунлари меҳмонларга бепул хизмат кўрсатади

A A A
"Ботаника боғи" шанба ва якшанба кунлари меҳмонларга бепул хизмат кўрсатади

Кеча, 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Ботаника боғи да тантанали байрам маросими ўтказилди. Кун давомида боғ ҳудудидан ўрин олган уруш даврига оид ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа ҳамда ўша даврни ўзида ифодалаган кўргазмалар намойиш этилди.

Республика аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида боғ ҳудудига шанба ва якшанба кунлари (11 12 май) соат 10:00 дан бепул кириб-чиқиш таъминаланади. Шу кунларда боғ ҳудудидан ўрин олган барча экспозициялар тўлиғлигича фаолият кўрсатади, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳозирда боғда ўзбекистонликлар учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид Т-34 , ИС-2 танклари, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг оиласига бағишланган экспозиция, уруш йилларида фаолият олиб борган қишлоқ кенгаши биноси, зирҳли ва ҳарбий автомобиль намуналари ва бошқа шу турдаги кўплаб инсталляциялар ўрин олган.

Киритилди: 12:11 10.05.2019. Ўқилди: 4700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!