Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бостон округ суди Трамп маъмуриятининг мигрантларни Ливия ва Салвадор давлатларига чиқариб юбориш режасини рад этди — Reuters

Бостон округ суди Трамп маъмуриятининг мигрантларни Ливия ва Салвадор давлатларига чиқариб юбориш режасини рад этди — Reuters

Нашрга кўра, суд бу режани хавфли деб топган ва агар нотўғри қарор қабул қилинса, мигрантлар учун қайтариб бўлмайдиган зарар бўлиши мумкинлигини билдирган.

Президент Доналд Трамп қабул қилган дастурга кўра, Қўшма Штатлардан чиқариб юбориладиган ноқонуний мигрантлар, шу жумладан ҳозирда АҚШ қамоқхоналарида сақланаётганлари ҳам, уларнинг хавфсизлиги таъминланмаган давлатларга, масалан, Ливияга юборилиши режалаштирилган эди.

Суд вакилларининг таъкидлашича, мигрантларни Ливияга юбориш катта хавотирларни уйғотади, чунки у ерда ҳозирда тартибсизликлар, зўравонлик ва беқарорлик кучли. Бундай шароитда одамларни ушбу мамлакатга депортация қилиш инсон ҳуқуқлари нуқтайи назаридан хавфли ва ножоиз деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 19:37 17.05.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!