Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“BOSS” товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди!

“BOSS” товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди!

✅ Адлия органлари томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларига ҳурмат ҳиссини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган ўрганишлар ва қўлланилаётган таъсир чораларига қарамасдан, ҳамон ўзгалaрнинг брендидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

✅ Хусусан, вазирлик томонидан “Hugo Boss AG” (Германия) компаниясининг “Boss” товар белгисига бўлган ҳуқуқлари “D.W.” МЧЖ томонидан бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.

✅ Ўтказилган текширув натижасида “Boss” товар белгисидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган контрафакт маҳсулотлар “D.W.” МЧЖ томонидан сотувга таклиф этиб келинаётганлиги аниқланди.

✅ Ҳолат бўйича вазирлик томонидан “D.W.” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди ҳамда сотув учун сақлаб келинаётган 173 дона контрафакт маҳсулотни йўқ қилиш мажбурияти юкланди.

⚠️ Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз брендингизини рўйхатдан ўтказишингизни ҳамда брендингиздан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига дуч келганингизда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефони орқали хабар беришингизни ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз! — дейилади хабарда.

Киритилди: 18:10 06.11.2025. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!