Жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари Ғазога, айниқса унинг шимолий ҳудудларига кучли ҳужумларни давом эттириш ниятини билдирди.
Армия томонидан эълон қилинган баёнот ва видеоматериалларга кўра, Бош штаб бошлиғи Эял Замир бугун анклавнинг шимолий қисмидаги вайрон этилган Шужаеа маҳалласига борди.
Унга минтақага қуруқликдан олиб борилаётган ҳалокатли ҳужумни бошқараётган дивизия қўмондони ҳамроҳлик қилди.
"Бош штаб бошлиғи жангларни ҳам мудофаа, ҳам ҳужум йўналишида давом эттириш бўйича оператив режаларни тасдиқлади," дея таъкидланди ҳарбийлар баёнотида.