Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бошқа ишга ўтказилиш важи билан ишдан бўшатилган ходим Омбудсманга мурожаат қилди

A A A
Бошқа ишга ўтказилиш важи билан ишдан бўшатилган ходим Омбудсманга мурожаат қилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Андижон шаҳридан фуқаро К.И. ишдан ноқонуний равишда бўшатилганлиги бўйича мурожаат қилиб, унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўради.

Мурожаатчининг ёзишича, у “Хонабод иссиқлик электростанцияси” унитар корхонасида ишлаб келган. Мазкур корхона раҳбари фуқаро К.И. ни бошқа бўлимга ишга ўтказишни ваъда қилиб, унинг ўрта махсус таълим даражасига қониқмай ходим билан тузилган меҳнат шартномасини асоссиз равишда бекор қилган. Мурожаатчига бир ойлик иш ҳақи ҳам тўлаб берилмаган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олинди. Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ҳолатни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси меҳнат инспекциясидан экспертларни жалб қилган ҳолда ўрганди.

Меҳнат қонунчилигининг бузилгани бўйича иш берувчига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Натижада мурожаатчи К.И. аввалги лавозимига тенглаштирилган жойга ишга тикланди ва унга салкам 2 млн сўм миқдордаги 1 ойлик иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.

Киритилди: 19:30 14.03.2024. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!