Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани рад этилди

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этди.

"Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган. Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз", — дейилади расмий баёнотда.

Киритилди: 13:22 15.09.2023. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!