Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бош шифокор ва акушер-гинеколог бола савдосида гумонланиб қўлга олинди

A A A
Бош шифокор ва акушер-гинеколог бола савдосида гумонланиб қўлга олинди

Санкт-Петербургда бош шифокор ва акушер-гинеколог бола савдосида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда, Россия Тергов қўмитасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

«44 ёшли бош директор (бош шифокор), шунингдек, тиббиёт марказларидан бирининг 37 ёшли акушер-гинекологи қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Терговга кўра, гумонланувчилар 2019 йил июнь ойида ёлғиз эркак томонидан ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш бўйича амалдаги қонунчиликни бузган ҳолда пуллик хизматлар кўрсатган. Улар чет эл фуқароси билан шартнома туздилар, кейин у иккита суррогат онага мос келадиган донор агентлик билан шартнома имзолади.

2020 йилнинг ёзида суррогат оналар генетик отаси хориж фуқароси бўлган ўғил ва қизни дунёга келтирди. Эркак бир болани чет элга олиб кетган, иккинчиси эса Санкт-Петербургда энагаси билан юрганида касалликдан вафот этган.

Жиноят иши бўйича зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ва айблов эълон қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Киритилди: 12:55 04.02.2023. Ўқилди: 2626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!