Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Босфор ва Дарданелл бўғозлари бўйича Туркия ўз қарорини ўзгартирмайди

Босфор ва Дарданелл бўғозлари бўйича Туркия ўз қарорини ўзгартирмайди

Туркия ҳукумати Босфор ва Дарданелл бўғозлари орқали ҳарбий кемаларнинг ҳаракатланишига қўйилган чекловларни сақлаб қолиш ниятида.

РИА Новости агентлиги мамлакат ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Анқара мазкур масала бўйича ўз позициясини ўзгартиришни режалаштирмаяпти.

Туркия томони Қора денгиз минтақасидаги вазият янада кескинлашишининг олдини олишни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

"Ҳозирги шароитда Қора денгизда кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик айниқса муҳим", — деган ҳукуматдаги манба.

Шу тариқа, Анқара ҳарбий кемаларнинг Босфор ва Дарданелл бўғозларидан ўтишига нисбатан амалдаги чекловларни давом эттириш тарафдори эканини билдирган.

Киритилди: Бугун 11:03. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!