Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпаниясининг самолёти Туркиянинг Трабзон шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлигига таяниб Sabah нашри хабар берди.
Материалга кўра, Airbus 320 169 йўловчи ва саккиз экипаж аъзоси билан Трабзондан Жиддага учаётган эди.
Бироқ, соат 22:49 да, парвоздан саккиз дақиқа ўтгач, двигателдаги носозликлар туфайли бортда фавқулодда вазият юзага келганлиги маълум бўлди. Соат 23:18 да Airbus 320 Трабзонга эсон-омон қўнди.