Европа Иттифоқининг Украинани ҳимоя қилишдаги қатъияти кучаяди.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Жозеп Боррелл «Х» нашрида ёзди, деб ёзади «Репорт».
Унинг сўзларига кўра, Буча озод қилинганидан икки йил ўтиб, Россия Украина иқтисодиёти ва Украина халқи барқарорлигига путур етказиш мақсадида тинч аҳоли ва Украина энергетика инфратузилмасига қарши оммавий ҳужумларни такрорламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган эди.