Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Киевни Европа Иттифоқидан қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди.
“Мен бугун Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, деб ҳисоблайман”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Боррелнинг қайд этишича, бу масала Люксембургда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида муҳокама қилинади.