Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Боррель: "Ғарб ёрдамисиз Украина 15 кунда мағлуб бўлади"

Боррель: "Ғарб ёрдамисиз Украина 15 кунда мағлуб бўлади"

Ғарбнинг Киевга ҳарбий ва иқтисодий ёрдами бўлмаганида, Украинадаги қуролли можаро икки ҳафта ичида якунланган бўларди. Бу фикрни Испаниянинг 20 Minutos нашрига берган интервьюсида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррель билдирди.

"Кўпчилик бу можаро тезроқ тугашини хоҳлайди. Агар биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатсак, 15 кундан кейин уруш тугайди ва Путин ўз мақсадларига эришади. Лекин биз буни украиналиклар учун хоҳлаймизми?" - деди Боррель.

Европа дипломатияси раҳбари бундай сценарий Европа Иттифоқи учун номақбул эканлигини қайд этди. Унинг фикрича, Украинадаги можаро ҳам европаликларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ, аммо бу борада ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Киритилди: 10:54 08.10.2024. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!