Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Боррель ЕИга аъзо давлатларни Исроил билан сиёсий мулоқотни тўхтатишни таклиф қилди

Боррель ЕИга аъзо давлатларни Исроил билан сиёсий мулоқотни тўхтатишни таклиф қилди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Хосеп Боррель ҳамжамият мамлакатларига Исроил билан сиёсий мулоқотни тўхтатишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Reuters 18 ноябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувдан бир неча кун олдин Боррелнинг ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларига йўллаган хатига таяниб хабар берди.

Унда у Исроил ҳарбий амалиёти чоғида Ғазо секторида инсон ҳуқуқлари бузилиши эҳтимолидан хавотир билдирган.

"Исроил бу хавотирларга ҳали адекват жавоб бермади", - деди у.

Сиёсий мулоқот механизми Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасидаги икки томонлама муносабатларни тартибга солувчи келишувда кўзда тутилган.

"Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, мен Европа Иттифоқига Исроил билан сиёсий мулоқотни тўхтатиш учун икки томонлама келишув инсон ҳуқуқлари бандидан фойдаланиш таклифини илгари сураман" - деб ёзади Борреь.

Киритилди: 11:35 14.11.2024. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!