Россия Марказий сайлов комиссияси Борис Надеждинни март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатга олмади.
“Борис Надеждинни қўллаб-қувватлаган деярли 105 минг имзодан 95 минг 587 имзо ҳақиқий деб топилди ва бу унинг сайловда қатнашиш учун номзодини рўйхатга олиш имконини бермайди”, — деб хабар қилди МСК.
Борис Надеждин урушга очиқдан-очиқ қарши чиққан ва Россия президентлиги учун курашаётган ягона сиёсатчи эди. Унинг номзоди рўйхатга олиниши учун 100 ва 105 минг имзо тўплаши керак эди.