Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 424 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Дайр ал-Балаҳ, Байт-Лахия, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 37 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44466 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғазо ҳукумати: Ғазо шимолида қамал бошланганига 60 кун бщлди. Бу вақт ичида 3700 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Хон Юнисдан босиб олинган ҳудудга ракета учирди.
▪️Ғарбий Соҳилда қаршилик жангчилари бир кунда 14 та қаршилик ҳаракатини амалга оширди.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги шаҳарларга 30 марта зарба берди. 9 киши ҳалок бўлди.
▪️"Ҳизбуллоҳ": Мудофаа, ишғол томон огоҳлантирувчи зарба сифатида ракеталар учирдик. Ливаннинг босиб олинган Кафр Шуба тепаликларида душманнинг Рувайсат ал-Олам позицияларига зарба бердик.
▪️Эрон президенти Россия президентига: Минтақада содир бўлган сўнгги воқеалар Исроил манфаатларига қаратилган Америка-Сионистик режадир. Минтақадаги давлатлар ўртасидаги бирлик ва ҳамкорлик бу режани барбод қилади.
▪️Трамп 20 январгача Ғазодан исроиллик ҳарбий асирлар озод қилинмаса, Яқин Шарқда дўзах бўлишини ваъда қилмоқда.
▪️"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи бошчилигидаги ҳукуматга қарши кучлар Суриянинг Хама вилоятида маъмурий марказдан 6 км узоқликда Башар ал-Ассад режими кучлари билан жанг қилмоқда. Яна 6 та аҳоли пункти мухолифат кучлари назоратига ўтди.
▪️Башар ал-Ассад режими ва Россиянинг Сурия шимолидаги Ҳалаб ва Идлиб вилоятларига 27 ноябрдан 2 декабрга қадар уюштирган авиаҳужумлари натижасида 81 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 304 нафари яраланди.
▪️ Канада Яман ҳусийларини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди. Айбланувчиларнинг Канададаги активлари музлатилади, Канада фуқаролари ва компанияларига ҳусийлар вакиллари билан бизнес қилиш тақиқланади.