Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Болтиқбўйи мамлакатлари “Грузия орзуси” партияси асосчиси ва Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Болтиқбўйи мамлакатлари “Грузия орзуси” партияси асосчиси ва Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Литва Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис ва Эстония Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли ушбу мамлакатларга кириши тақиқланган Грузия расмийларининг рўйхатини Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида эълон қилишди.

Тақиқга Латвия ҳам қўшилди, бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

“Қора рўйхат”га 11 киши, жумладан “Грузия орзуси” партиясининг фахрий раиси ва асосчиси Бидзина Иванишвили ва Грузия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Вахтанг Гомелаури киритилган. Рўйхатдаги қолганлар эса Грузия Ички ишлар вазирлигининг юқори мартабали амалдорларидир.

Киритилди: Бугун 19:22. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!