Болтиқбўйи давлатлари ва Польша вакиллари томонидан тайёрланган махфий мактубда минтақадаги «хавфсизлик муҳити ёмонлашаётгани», ҳаво ҳудуди бузилиши ва учувчисиз аппаратлар кириб келиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилган.
Мактубда АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф 25 август куни Москвага Россияни Болтиқбўйи НАТО давлатларига нисбатан кескинликни кучайтирмаслик ҳақида огоҳлантириш учун боргани айтилган.
АҚШ разведка маълумотларига кўра, Россия ҳатто шу кузда НАТОнинг қатъиятини чекланган ҳарбий кириш орқали синаб кўриши мумкин.
Польша ва Болтиқбўйи давлатлари фронтбўйи мудофаасини кучайтириш учун $115 млрд ажратишни сўраган. Маблағ энергия таъминотини ҳимоя қилиш, қурол-яроғ захиралари, бошпаналар ва киберхавфсизликка йўналтирилиши керак.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг шарқий чегарасидаги «дрон девори» ҳали асосан режа даражасида қолмоқда.