Болтиқбўйи давлатлари "дрон девори"нинг ягона концепциясини – дронларига қарши кураш тизимини ишлаб чиқиши керак.
Бу ҳақда Литва миллий телевидениеси LRTнинг кечки кўрсатувининг "Кун мавзуси" дастурида мудофаа ва коинот бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиус маълум қилди.
"Мен Литва ва шарқий чегарани мудофаа қилиш режаси, уни жисмоний ҳимоя қилиш режаси устида ишлаётган минтақа давлатларини ерда жисмоний тўсиқлар яратишдан ташқари, дрон деворини яратишга чақираман. Мен Болтиқбўйи давлатлари бу таҳдидга қарши курашиш бўйича ягона концепцияга муҳтож, деб ҳисоблайман", деди у.
Кубилиуснинг сўзларига кўра, ҳозирда кун тартибида тайёргарлик масалалари турибди. "Ҳозир нафақат дронга қарши қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш, балки, уларни омборларда сақлаш керак. Мутахассисларни ўқитиш, гуруҳларни тайёрлаш керак. Шошилинч равишда керак бўлиши мумкин бўлган моделларни мослашувчан ишлаб чиқаришга тайёрлаш шарт", - дея таъкидлади Европа комиссари.