Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Боливияда сайлов участкаси яқинида портлаш юз берди

Боливияда сайлов участкаси яқинида портлаш юз берди

Боливия президентлигига номзод Андронико Родригес овоз бериши керак бўлган сайлов участкаси яқинида портлаш содир бўлди.

Бу ҳақда El Deber газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, у динамит таёқчаси бўлган деб тахмин қилинади. Сайлов участкаси яқинида бўлган гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш кучли бўлмаган.

Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келган. Ҳарбийлар сайлов участкасида хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Родригес маҳаллий вақт билан соат 11:00да овоз беришни режалаштирган. Портлаш оқибатида қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!