Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Болгарияга ишлашга бориб хужжатлари ва пулларини ўғирлатган яна бир фуқаро Ватанга қайтарилди

Болгарияга ишлашга бориб хужжатлари ва пулларини ўғирлатган яна бир фуқаро Ватанга қайтарилди



Бош консулхонага 30 ёшли фуқаро Ж.М. Истанбулда пулсиз ва хужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябр ойида юртдошимиз Болгариядан Туркияга учиб келган, ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида “Султон Аҳмат” жомеъ масжиди яқинида ўзига тегишли бўлган сумкасини ўғирлатиб қўйган.

Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлади.

Шу билан бирга “Uzbekistan airways” АЖ Истанбул ваколатхонаси ва саҳий ватандошлар ҳомийлиги ёрдамида Ж.М.га авиа чипта харид қилиниб Ўзбекистонга қайтарилди.

Киритилди: 22:47 14.09.2024. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!