"Болгария ҳукумати сешанба куни 2026 йил учун мўлжалланган бюджет лойиҳасини парламентдан қайтариб олди. Сўнгги кунларда мамлакат пойтахти София ва бошқа шаҳарларида минглаб одамлар айнан шу бюджетга қарши намойишларга чиқмоқда. Лойиҳа хусусий бизнес учун солиқ ставкаларини оширишни назарда тутарди", дея хабар бермоқда нашр.
Норозилик акциялари 26 ноябрда бошланган, 1 декабр, душанба куни эса пойтахт Софияда парламент биноси олдига минглаб одамлар йиғилган. Намойишлар Болгариянинг Пловдив, Варна, Бургас ва бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
2 декабр куни тинч намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди. София мэри Васил Терзиев пойтахтдаги намойишлар сўнгги ўн йилдаги энг каттаси бўлганини айтди.
Мухолифат ҳукуматни иш берувчилар учун ижтимоий солиқларни ва дивиденд солиғини ошириб, давлат сектори харажатларини кўпайтиришга уринишда айбламоқда. Бундан ташқари, намойишчилар ҳукуматдаги коррупцияга қарши чиқаётганини билдирган.