Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Болгария, Руминия ва Туркия Қора денгизни миналардан тозалашни муҳокама қилади

Болгария, Руминия ва Туркия Қора денгизни миналардан тозалашни муҳокама қилади

Болгария, Руминия ва Туркия мудофаа вазирлари ўринбосарлари чоршанба куни Анқарада бўлиб ўтадиган учрашув чоғида Қора денгизни миналардан тозалайдиган қўшма куч яратиш ҳақидаги ҳужжат тафсилотларини якунлаш ниятида.

Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, учрашув якунлари бўйича келишув имзолаш режалари бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Болгария, Руминия ва Туркия мудофаа вазирликлари агентликнинг изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.

Киритилди: 07:00 21.11.2023. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!