Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Болгария президенти мактабларда ЛГБТ* ташвиқотини тақиқловчи фармонни имзолади

Болгария президенти мактабларда ЛГБТ* ташвиқотини тақиқловчи фармонни имзолади

Болгария президенти Румен Радев «Мактабгача ва мактаб таълими тўғрисида»ги қонунга ЛГБТ* тарғиботини тақиқловчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Болгария Миллий радиоси .

Ўтган ҳафта Болгария Халқ Ассамблеяси (парламенти) мактабгача ва мактаб таълим муассасаларида ноанъанавий жинсий ориентацияни тарғиб қилишни тақиқлашни маъқуллади. Жамоат ташкилотлари ва фуқаролик фаоллари қонунга киритилган ўзгартишларга вето қўйишни сўраб, президент девонига ариза билан чиқишди.
Радевнинг матбуот хизмати давлат раҳбарининг баҳсли тузатишларга қандай муносабатда эканлиги сўралганда, у ўз муносабатини имзолаш орқали билдирганини айтди.

Киритилди: 01:50 16.08.2024. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!