Боланинг хусусий мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 18 моддасида мустаҳкамланган.
Мазкур моддага кўра, бола қонунчиликда белгиланган тартибда хусусий мулк ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
Болага тегишли мулкка қуйидагилар киради:
- шахсий фойдаланишда бўлган буюмлар;
- совға тариқасида (шу жумладан пул маблағлари) олинган мол-мулк;
- мерос ҳуқуқи асосида ўтган мол-мулк;
- боланинг шахсий меҳнати ёки бошқа қонуний йўл билан орттирилган мол-мулки.
Бундай мол-мулк боланинг хусусий мулки ҳисобланади ва қонун билан ҳимоя қилинади.
Қонунчилик ушбу мол-мулкдан фойдаланиш бўйича учинчи шахсларнинг,
жумладан ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг ҳуқуқларини чеклайди, агар бу боланинг манфаатларига зид бўлса.
Бола ҳуқуқлари дахлсиздир.
Боланинг мулкий ҳуқуқларини эътироф этиш ва қатъий ҳимоялаш болаларнинг қонунга ҳурмат туйғусини шакллантириб, ўз ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимояланишига ишончини янада оширади.
Ҳар бир бола ўз ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган, ҳимоя қилинадиган ва тўлиқ таъминланадиган муҳитда улғайиши керак.