Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади

“2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (83-сон, 12.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

✅ Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:

▪️аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

▪️олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;

▪️аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

▪️ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.

🗓 2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.

Киритилди: 15:28 12.02.2025. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!