Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилинади

Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилинади

Афсуски, юртимизда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланмоқда.

Шу боис, худди онкологияда бўлгани каби болалар саратонига қарши курашиш бўйича ҳам беш йиллик дастур қабул қилинади. Бунга камида 110 миллион доллар йўналтирилади.

Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилиниб, юқори малакали хорижий мутахассислар олиб келинади.

Марказий Осиёда ягона бўладиган ушбу академик хабда минтақамиздаги шифокорлар болалар саратони касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш бўйича халқаро стандартлар асосида ўқитилади.

Шунингдек, жойлардаги болалар шифохоналарининг онко-гематология бўлимлари касалликни эрта босқичда аниқлайдиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

Бу ишларни ташкил қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Киритилди: 15:48 07.05.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!