Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Бола ортидан бола..." Ғазода шифокорлар танлов олдида: кимни қутқариш ва кимни йўқотиш керак?

"Бола ортидан бола..." Ғазода шифокорлар танлов олдида: кимни қутқариш ва кимни йўқотиш керак?

"Оммавий қирғиннинг миқёсини тасаввур қила олмайман" - Ғазо шифокори.

Исроил бомбардимонни қайта бошлаганидан сўнг юзлаб ярадор келтирилган Ғазонинг Носир шифохонасидаги тиббиёт ходимлари чекланган имкониятлар билан кўплаб жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қийналаётганларини айтмоқда. Бу эса уларни кимни биринчи навбатда даволаш ҳақида оғир қарорлар қабул қилишга мажбур қилмоқда.

Ташриф буюрган британиялик жарроҳ Сакиб Рокадия: "Бола ортидан бола, ёш бемор ортидан ёш бемор шифохонага шошилинч равишда олиб кириларди. Уларнинг мутлақ кўпчилиги аёллар, болалар ва кексалар," деди.

У ва бошқа шифокорлар дуч келган жароҳатлар орасида миясида бомба парчаси бўлган ёш қиз, юрагида тешиклари бўлган олти ёшли бола ва тос суяги мажақланган 29 ёшли аёл бор эди.

Шифохона ҳамшираси Ҳаж-Ҳассан шундай деди: "Мен кимни биринчи навбатда кўришим, кимни жарроҳлик хонасига юборишим, кимни қутқариб бўлмайдиган ҳолат деб эълон қилишим кераклигини аниқлаш учун бурчакдан-бурчакка югуриб, ўзимни йўқотиб қўйгандим."

"Бу жуда мураккаб қарор ва биз уни бир неча марта қабул қилишга мажбур бўлдик. Мен бу ерда кўриб турган, уйқудаги оилаларнинг оммавий қирғин қилиниши ва қатл этилиши миқёсини тасаввур қила олмайман ва англаб етолмайман. Бу биз яшаётган дунё бўлиши мумкин эмас."

Киритилди: 22:09 22.03.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!