Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бокуда 7 нафар журналист қамоққа олинди

Бокуда 7 нафар журналист қамоққа олинди

2025 йил 20 июнь куни Боку шаҳридаги суд томонидан Abzas Media нашри ва “Озод Европа/Озодлик радиоси” медиакорпорациясига мансуб журналистлар устидан ҳукм эълон қилинди. Суд қарорига асосан, етти нафар оммавий ахборот воситалари ходими 7,5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Жумладан, Abzas Media директори Улви Ҳасанли, бош муҳаррир Севиж Вагифқизи, таҳқиқотчи журналист Ҳофиз Бабали ҳамда “Озодлик радиоси” мухбири ва иқтисодчи Фарид Меҳрализодага 9 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, Abzas Media мухбирлари Наргиз Абсаламова ва Элнара Гасимова 8 йил, директор ўринбосари Маҳаммад Кекалов эса 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум этилди.

Журналистларга нисбатан «контрабанда», «солиқ тўлашдан бўйин товлаш» ва «жиноий даромадларни қонунийлаштириш» моддалари бўйича айбловлар қўйилгани маълум қилинган. Бу ҳақда “Кавказский Узел” ва “Настоящее Время” манбалари орқали хабар берилган.

Айбланганларнинг барчаси ўзларига қўйилган айбловларни рад этиб, ушбу ишни сиёсий сабабларга эга деб баҳолаган. Хусусан, “Озодлик” мухбири Фарид Меҳрализода айбловларни асоссиз деб атаган ва жамоатчиликка мурожаат қилган.

Мазкур ҳукм халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан диққат билан кузатилмоқда.

Киритилди: 03:30 22.06.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!