Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Боксчи Сауль Альварес Месси ва Аргентина ҳалқидан узр сўради

Боксчи Сауль Альварес Месси ва Аргентина ҳалқидан узр сўради

Профессионал бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Сауль Альварес Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ва Аргентина халқидан узр сўради.

"Сўнгги кунларда эҳтирос ва ватанимга бўлган муҳаббат мени тўлқинлантириб юборди ва ўринсиз гаплар айтиб юбордим. Шу боис Месси ва Аргентина халқидан узр сўрайман. Ҳар куни янги ниманидир ўрганамиз ва бугун менинг навбатим келди. Жамоага омад тилаб қоламан", — дейди «Канело».

Мексикага қарши ўйиндан кейин Месси Мексика сардори Андрес Гуардадо билан либос алмашган. Аргентина кийиниш хонасида ғалабани нишонлаётгани тасвирланган видеода Мексика терма жамоаси либоси оёқ остида ётгани ва Месси кийим алмаштириш чоғида унга тегиб кетгани тасвирга тушиб қолган. Ушбу ҳолат мексикалик боксчига ёқмаган ва Альварес ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали уни танқид қилган.

Кейинчалик Гуардадо бу вазиятга муносабат билдириб, Мессининг ёнини олган ва боксчининг ҳаракатини «низо яратиш ва машҳурликка эришишга уриниш»га қиёслаган.

Киритилди: 18:39 01.12.2022. Ўқилди: 3484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!