Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бокс қоидалари бўйича бўлиб ўтган жангда Нейт Диас Хорхе Масвидални мағлуб этди

Бокс қоидалари бўйича бўлиб ўтган жангда Нейт Диас Хорхе Масвидални мағлуб этди

Тўлиқ давом этган жангда Диас очколари ҳисобига кўра (95-95, 97-93, 98-92) ғалаба қозонди. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу боксчилар собиқ UFC вакиллари ҳисобланади.

Масвидал сўнгги бор 2023 йил апрель ойида UFC 287 доирасида Гилберт Бёрнсга қарши жанг қилган ва мағлуб бўлганди.

Диас учун эса бу бокс қоидалари бўйича иккинчи жанг ҳисобланади. Ўтган йилнинг август ойида Нейт блогер Жейк Полга қарши рингга кўтарилиб, очколар эвазига мағлубиятга учраганди.

Эслатиб ўтамиз, Диас ва Масвидал 2019 йилда UFC 244 доирасида юзма-юз келган. Унда Хорхе техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Турнирнинг бошқа жанглари натижалари билан танишинг:

Дэниэл Жейкобс (37-5) Шейн Мозлига (22-4) очколари ҳисобига мағлуб бўлди;

Крис Авила (6-1) Энтони Петтисни (1-1) ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учратди;

Девин Кашинг (14-0) Мануэл Корреяни очколар ҳисобига мағлуб этди;

Амадо Варгас (11-0) Шон Гарсия (7-1-1) устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Киритилди: 13:03 07.07.2024. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!