Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бокс, ЖЧ. Навбаҳор Ҳамидова қийин жангда ғалаба қозониб, финалга чиқди!

Бокс, ЖЧ. Навбаҳор Ҳамидова қийин жангда ғалаба қозониб, финалга чиқди!

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтаётган бкос бўйича жаҳон чемпионатида ярим финал жанглари бошланди.

Аёллар ўртасида 65 кг. вазн тоифасидаги вакилимиз Навбаҳор Ҳамидова финал йўлланмаси учун Хитой Тайпейи аъзоси Чен Ниен-Чинга қарши рингга кўтарилди.

Ҳамюртимиз биринчи бўлимда 4 ҳакамдан 10 балл олган бўлса, иккинчи раундда 3 ҳакамнинг эътирофига сазовор бўлди. Учинчи бўлимда тайпейлик боксчи устунликка эришди. Якуний баҳолар эса — 3:2 (30:27, 29:28, 29:28, 28:29, 28:29), Ҳамидова фойдасига.

Шу тариқа, Навбаҳор ушбу рақибдан реванш олди. Ушбу боксчилар Париж олимпиадасининг чорак финалида тўқнаш келишган ва унда Чен Ниен-Чин ғалаба қозонган эди.

Ҳамидова финалда қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши рингга кўтарилади.

Киритилди: 23:42 12.09.2025. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!