Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бокс, ЖЧ. Феруза Казакова кучли рақибга ютқазди ва «бронза» билан чекланди

Бокс, ЖЧ. Феруза Казакова кучли рақибга ютқазди ва «бронза» билан чекланди

Ливерпуль шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бошланди.

Аёллар ўртасида -51 кг вазнда Феруза Казакова ярим фина босқичи доирасида туркиялик Бусе Наз Чақироглуга қарши рингга кўтарилди. Олимпия ўйинларида 2 марта куму медал ва 2022 йилга жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ушбу спортчи биринчи бўлимда тўла устунликка эришди. Феруза эса иккинчи ва учинчи раундларда фаол ишлашга интилди. Ҳакамларнинг якуний баҳолари — 1:4 (27:30, 27:30, 27:30, 29:28, 28:29).

Шу тариқа, Феруза ЖЧдан бронза медаль билан қайтадиган бўлди.

Киритилди: 23:00 13.09.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!