Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бокс бўйича Ўзбекистон U22 жамоаси ҳам Осиё чемпионатида тенгсиз

Бокс бўйича Ўзбекистон U22 жамоаси ҳам Осиё чемпионатида тенгсиз

Таиландда бокс бўйича U22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мазкур ёш тоифасида ҳам ўзбекистонлик боксчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, қитъада тенгсиз эканликларини кўрсатишди. Муросасиз беллашувларда ўзбекистонлик боксчилар 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Олтин медал:

  • -51 кг: Гулсевар Ғаниева
  • -57 кг: Хуморабону Мамажонова
  • -55 кг: Самандар Олимов
  • -65 кг: Саят Илясов
  • -70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
  • -75 кг: Шавкатжон Болтаев
  • -85 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
  • +90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

Кумуш медал:

  • -48 кг: Робияхон Бахтиёрова
  • -54 кг: Узукжамол Юнусова
  • -70 кг: Ойша Тоирова
  • -60 кг: Шоҳруҳ Абдумаликов
  • -80 кг: Раҳматулло Бойматов
  • -90 кг: Шаҳзод Полвонов

Бронза медал:

  • -50 кг: Беҳруз Холдоров
  • -60 кг: Одинахон Исмоилова
  • -65 кг: Моҳира Аҳмедова
  • +81 кг: Диёрахон Абдуманнобова

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтган U19 ёш тоифасидаги баҳсларда ҳам ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан энг яхши натижани қайд этишган эди.

Киритилди: 18:44 11.08.2025. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!