Божхона органлари томонидан жорий йил давомида ўтказилган тезкор тадбирлар ва божхона назорати натижасида жами 119 та ҳолатда қиймати 2,3 млрд сўмдан зиёд, миқдори 7 млн 250 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Асосий қоидалар:
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, олиб кириш ёки фойдаланиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Хавфлиликнинг II классига кирувчи маиший пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш тақиқланади.
Ноқонуний муомаладаги барча пиротехника воситалари вақтинча сақлаш учун ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларига топширилади.
Ҳар қандай ноқонуний ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун Божхона қўмитасининг 11-08 ишонч телефони орқали мурожаат қилиш мумкин. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.