Адлия вазирлигида Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3711, 24.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди
✅ Йўриқномага асосан, божхона қиймати декларацияси электрон шаклда ёки қоғозда тўлдирилади.
📝 Божхона қиймати декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
📑 Божхона қиймати декларацияси 2 та асосий варақлардан иборат бўлади:
🔹 декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни ўз ичига олган 1-варақ;
декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатиладиган 2-варақ.
📁 Божхона қиймати декларацияси тақдим этилгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси божхона қиймати декларациясининг тўғри тўлдирилганлигини, товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигининг дастлабки текширувини амалга оширади.
▶️ Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланса, ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона органи мансабдор шахси бу ҳақида декларацияловчи шахсни дархол хабардор қилади.
✔️ Камчиликлар аниқланмаса божхона қиймати декларациясини расмийлаштириш учун қабул қилади.