Хоразм вилоят прокуратураси ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги экологик назорад рейд тадбирлари давомида фуқаро А.Н ўзбошимчалик билан ноқонуний таризда тупроқ қазиб олганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари яъни 3 миллион 750 минг сўм жарима қўлланилди.