"Gor ММА" зали асосчиси ва мураббийи Гор Азизян UFC жангчиси, ҳамюртимиз Богдан Гуськовнинг ярим оғир вазндаги имкониятларини баҳолади.
"Богданнинг имконияти анча юқори. Чунки у мазкур дивизиондаги энг кучли зарбага эга жангчилардан бири. Гуськов бир зарб билан Алекс Перрейра ва Магомед Анкалаевни бутунлай ўчириб қўйиши мумкин", – деди Азизян "Чемпионат" мухбири Максим Яковлевга берган эксклюзив интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Гуськов 10 май куни "UFC 329" турнирида Ян Блаховичга қарши октагонга кўтарилиши керак эди, бироқ ушбу баҳс польшаликнинг жароҳат олгани боис сўроқ остида турибди. Вакилимизга эҳтимол, бошқа рақиб берилиши мумкин.