Бу ғалати ҳодиса Москвадаги боғчалардан бирида содир бўлди. Кекса бир аёл набирасини боғчадан олишга борганида тарбиячи унга адашиб, худди шундай исмли бошқа қизчани бериб юборди. Кўзлари хиралашиб қолган аёл невараси алмашиб қолганини ҳатто сезмади ҳам, қизчанинг ўзи эса нотаниш аёл ўзини кийинтириш ва олиб кетишига бемалол қўйиб берди. Тихирлик ҳам қилмади.
Уйга етиб келгач, бувижон бировнинг боласини овқатлантирди, ит билан ўйнашига қўйиб берди, қизча кучукнинг номини билмаганига ажабланмади ҳам. Бу орада қизалоқ уйдан топиб олган косметичкадан лаб бўёғи олиб, лабини бўяшга ҳам улгурди.
Фақат кўзойнагини таққачгина аёл қандай хато қилганини билиб қолди.
Ўтган вақт ичида боғчага "ўғирланган" қизалоқнинг онаси ҳам етиб келди. Уни топа олишмагач, бутун боғча “оёққа турди”: шу заҳотиёқ полиция етиб келди, унинг ортидан эса таксида ўша пенсионер аёл қизалоқ билан келди. Қизининг топилганидан хурсанд бўлиб кетган она шу заҳоти ишни ёпишларини талаб қилди.
"Советская Чувашия"